Асосий қисм №9

Заҳарланиш

Ўқув машғулотининг мақсади:

  • Заҳарланишда шошилинч ёрдам кўрсатиш билим ва кўникмаларини ўргатиш.

Вазифалар:

  1. Заҳарланиш сабаби ва оғирлик даражасини баҳолашни ўргатиш.
  2. Талабаларнинг заҳарланишда шошилинч ёрдам кўрсатиш кўникмаларини ва умумий тамойилларини ўзлаштириши.

Талаба билиши лозим:

  • Заҳарланишлар ҳақида тушунча.
  • Заҳарланишда беморни умумий кўрикдан ўтказиш
  • Оғирлик даражасини тўғри аниқлаш ва шифокоргача шошилинч ёрдам кўрсатиш

Талаба бажариши лозим:

  • Беморлар аҳволини баҳолаш
  • Заҳарланишда шошилинч ёрдам кўрсатиш маҳорат ва кўникмаларини эгаллаш .

 

Заҳарланиш

Заҳарланиш —организмга заҳар ёки токсин тушиши ҳамда шундай таъсир қилувчи ҳаракатлар (масалан, заҳар таъсирида суиқасд ёки ўз жонига қасд қилиш) натижасида организм ҳаёт фаолиятининг бузилиши ёки касаллик.

Заҳарланиш одам организмига атроф муҳитдаги кимёвий воситаларнинг таъсиридан келиб чиқадиган кимёвий табиатли касаллик деб таърифланади. Заҳар— бу ташқаридан организмга кам миқдорда киритилганда соғликнинг бузилиши ёки ўлимга олиб келадиган модда.

Токсикология (грекчадан toxicon — заҳар ва logos — ўрганиш) ўткир ва сурункали заҳарланишларни ўрганиб, кўпгина ҳамкор табиий фанлар, умумий ва органик кимё, биокимё, физиология, иммунология, генетика каби фанларни жалб қилган ҳолда катта масалаларни ҳал қилади.

Организмга ташқи муҳитдан заҳар тушганда кузатиладиган 300дан ортиқ заҳарланиш турлари қайд қилинган. Ҳар бир уйда уй хўжалик ишларини юритишни осонлаштирадиган маиший кимё воситалари кўп миқдорда топилади. Уларни нотўҳри қўллаш ёки кайф қилиш мақсаида организмга кирганда оғир заҳарланишларга олиб келади.

Ўткир маиший заҳарланишлар юқори заҳарликка эга бўлган воситаларни кўпинча тўсатдан (тахминан 80%), кам ҳолларда  — атайлаб (18%) қабул қилиш натижасида келиб чиқади. Тўсатдан заҳарланишлар ичида болалар, айниқса 5 ёшгача бўлган болалар заҳарланишиалоҳида ўрин тутади. Қандли қобиқ билан ўралган ҳар хил рангли таблеткаларнинг чиройли қопламалари ёки идишлари болаларни жалб қилиб уларни ичиб қўйишига олиб келади. Болалар заҳарланиши натижасида ўлим бўғма (дифтерия), полиомиелит,қизилча ва шу каби болалар инфекциялари натижасидаги ўлимга нисбатан анча юқори.

Ўткир маиший заҳарланишлар ичида ўз ўзини даволаш учун уйқу  ва бошқа дориларни қабул қилиш, абортив воситаларни (пахикарпин, хинин) қўллаш, хўжаликда турли хонаки химикалийлар (уксус эссенцияси, нашатир спирти, фосфорорганик инсектицидлар ва бошқалар)ни тўсатдан қабул қилиш, алкогол ва унинг ҳосилаларини (политурлар, лосьонлар, органик эритмалар ва  бошқалар) атайлаб, ўз жонига қасд қилиш мақсадида қабул қилиш.

Токсик моддалар билан алоқада бўлиш натижасида ишлаб чиқаришда заҳарланиш (тахминан 2 %)алоҳида гуруҳни ташкил этади.

 

Заҳарланишлар таснифи

 

Заҳарланишлар тури кўп бўлганлиги, заҳарловчи моддаларнинг кўплиги, организмга тушиш йўлларининг ҳар хилли, организмда заҳарларнинг ўзаро таъсири шароитлари ва усуллари турлича бўлганлиги сабабли заҳарланишнинг ягона таснифи йўқ.

Заҳарланишларнинг кенг тарқалган таснифи заҳарловчи моддалар номи бўйича (хлорофос, мышьяк, дихлорэтан ва б.), заҳарли агент тегишли гуруҳлар бўйича (барбитуратлар, кислоталар, ишқорлар ва бошқалар билан заҳарланиш), умумий қўлланилиши бўйича турли кимёвий моддаларни бирлаштирган бутун синфлар номи бўйича (заҳарли химикатлар, дорилар билан заҳарланиш) ёкикелиб чиқиши бўйича (ўсимлик, ҳайвон табиатли, синтетик заҳарлар билан заҳарланиш).

Келиб чиқиши бўйича тасодифий ва қасддан, ривожланиш шарти бўйича – корхонада, маиший заҳарланишлар фарқланади.

Клиник белгилари асосида ўткир ва сурункали заҳарланишлар, ҳамда оғирлик даражаси бўйича (енгил, ўрта оғир, оғир, ўта оғир), заҳарланиш келиб чиққан шароитни ҳисобга олган ҳолда (маиший, корхонада, тиббий) таснифланади ва унингсабаблари суд-тиббий муносабатларда муҳим аҳамиятга эга бўлади.

Ўткир заҳарланишда қўлланилиши бўйича қуйидагиларга ажратиладиган турли тузилишдаги токсик моддалар сабаб бўлиши мумкин: корхонадаги эритувчилар, ёқилғилар, кимёвий реактивлар ва бошқалар сифатида қўлланиладиган заҳарлар; ҳосилдорликни ошириш ва зараркунандаларга қарши курашиш учун қўлланиладиган заҳарли химикатлар (инсектицидлар, гербицидлар ва б.); дори воситалари; маиший кимё воситалари; биологик, ўсимлик ва ҳайвон заҳарлари; ҳаракатланувчи вулқонлар ва зилзилалар бўлган жойларда ҳосил бўлган табиий заҳарли газлар; жанговар заҳарловчи моддалар.

Ташқи муҳитдан организмга заҳар тушиши натижасида заҳарланиш экзоген бўлиб, ундан фарқли эндогензаҳарланишлар организмда ажратиш аъзолари (асосан буйрак ва жигар) фаолиятининг бузилиши билан кўпроқ боҳлиқ турли хил касалликларда организмда ҳосил бўладиган ва йиғиладиган модда алмашинувининг заҳарли маҳсулотлари билан заҳарланишдир.

Заҳарларнинг кимёвий таснифида моддаларни органик, ноорганик ва элементоорганикларга ажратилади.

 

Заҳарловчи моддаларнинг организмга тушиш йўллари.

Заҳарлар организмга қуйидаги йўллар билан тушиши мумкин:

  • Оғиз орқали
  • Нафас йўллари орқали
  • Ҳимоланмаган тери орқали
  • Дори воситаларининг заҳарли миқдори инъекция қилинганда
  • Заҳарловчи моддаларнинг организм бўшлиқларига киритилиши (тўғри ичак, қин, сийдик қопи, ташқи эшитув йўли ва б.)

 

Ҳодиса жойини баҳолаш

 

Ҳар доим ҳодиса жойини баҳолаш лозим – хавфсизлик биринчи ўринда. Ўзингизни, жамоа аъзоларини ва бошқаларни заҳарланиш эҳтимолидан ҳимоя қилиш шарт. Умумий хавфсизлик чораларини кўриш лозим. Заҳарланиш манбаи ёки моддани аниқлашга ҳаракат қилиш керак. Имкони борича кўпроқ ва тезроқ маълумот йиғинг.

Жабрланувчи аҳволини бирламчи баҳоланг ва анамнез йиғинг.заҳарланиш белгилари ва симптомлари заҳар турига боғлиқ бўлади.

 

Заҳарланишнинг асосий белгилари ва симптомлари:

  • Кўнгил айниши
  • Бош оғриғи
  • Абдоминалоғриқ (қоринда оғриқ)
  • Ҳушнинг бузилиши ёки кома
  • Талвасалар
  • Томир уриши тезлашган ёки секинлашган
  • Артериал босим юқори, паст ёки нормал
  • Ҳаво етишмаслиги
  • Диарея (ич кетиш)
  • Қорачиқлар кенгайиши ёки торайиши
  • Терининг шикастланиши
  • Рангининг ўзгариши
  • Куйишлар
  • Инъекция излари
  • Шишганлик

 

Заҳарланишда ёрдам кўрсатиш.

Умумий хавфсизлик чораларини кўриш, ҳодиса жойининг хавфсизлигини таъминлаш. Лозим бўлганда махсус ҳимоя воситаларини қўллаш.

  1. Жабрланувчини заҳарланиш ўчоғидан, айниқса у абсорбцион ёки ингаляцион заҳарловчи воситалар бўлса, олиб чиқиш.
  2. Абсорбцион заҳарлар бўлса:
  • Жабранувчининг кийимларини ечиш,
  • Терини ювиб, заҳарловчи воситани (ЗВ) олиб ташлаш агар ЗВ кукун ҳолатида бўлса, чўтка билан олиб ташлаш,
  • Шикастланган жойни кўп сувда 20 дақиқа давомида ёки ШТЁХ келгунича ювиш.
  1. Нафас йўллари ўтказувчанлигини тиклаш. Ёрдам кўрсатиш маҳаллий стандартлари асосида кислород ингаляциясини қилиш.
  2. Жабрланувчи аҳволини бирламчи баҳолаш. Ингаляцион ёки меъда ичак тракти орқали заҳарланиш бўлган ҳолатларда “оғиздан оғизга” сунъий нафас берилмайди.
  3. Жисмоний текшириш ўтказиш.
  4. Меъда ичак тракти орқали заҳарланишда:
  • Заҳарловчи воситаларни суюлтириш мақсадида жабрланувчига 1-2 стакан тузли сув берилади.
  • Углеводород, кучли кислота, ишқор ва ўювчи моддалар билан заҳарланганда қустириш мумкин эмас.
  • Маҳаллий стандартларга мос ёрдам кўрсатинг. Жабрланувчига 1 стакан сувда 2-3 қошиқ актив кўмир (1 кг тана вазнига 1 г) беринг.
  1. Касалхонага заҳарловчи модда манбасига шубҳа қилинган контейнер, қопламалар ёки бошқа бир материалларни олиб бориш керак.
  2. Шокка қарши даволаш.
  3. Динамикада беморнинг аҳволини кузатиб бориш.
  4. Беморни транспортировка қилиш.

 

а. Перорал заҳарлар

 

Оғиз орқали (лотинчаданperos) овқат ҳазм қилиш трактига тушадиган  заҳарловчи воситалар билан заҳарланиш перорал деб аталади. Заҳар қабул қилинганда жабрланувчини бирламчи баҳолаш вақтида барча маълумотни йиғиш лозим. Заҳарловчи восита ёки манбани аниқлашга ёрдам берадиган тўкилган заҳарловчи суюқликлар, таблеткалар, капсулалар ёки идишларни қидириш лозим.

 

Перорал заҳарланишнинг ўзига хос белгилари ва симптомлари:

  • Оғиз атрофида куйишлар, шишлар ёки доғлар
  • Нафас олишнинг бузилиши
  • Кўп терлаш
  • Гиперсаливация ёки оғиздан кўп миқдорда кўпик чиқиши

 

  1. b. Ингаляцион заҳарлар

 

Газсимон моддалар, буғлар, аэрозоллар билан заҳарланиш шиддиатли ривожланади. Организм нафас билан тушган заҳарларни ўзига тез сўриб олади. ЗВ билан қанча узоқ вақт мулоқотда бўлса, оқибати ҳам шунчалик ёмон бўлади. Хавфли шароитларда жабрланувчининг олдига кириши учун махсус ниқоблардан фойдаланиш зарур. Қўшимча эксперт ёрдами керак бўлиши мумкин. Перорал заҳарланиш клиник белгилари ва симптомлари ингаляцион заҳарланиш билан жуда ўхшаш.

 

Шу сабабли зудлик билан тезроқ ёрдам кўрсатиш муҳим, аммо ҳодиса жойи хавфсизлигига ишонч ҳосил қилмагунча кириш мумкин эмас.

Ҳодиса жойини баҳолаш

 

Ингаляцион заҳарланиш жойини баҳолаш жуда ҳам қийин. Ўз хавфсизлигига ишонч ҳосил қилиш учун турли ҳидлар, ёки кўринарли газ ҳамда буғларги нисбатан эҳтиёт бўлиш лозим.

Агар махсус жиҳозларингиз ва тайёргарлигингиз йўқ бўлса, жабрланувчини махсус тайёрланган ходимлар олиб чиқиб бериши лозим. Хонанинг хавфсизлигига ишонч ҳосил қилмагунингизга қадар у ерга кирманг. Бошқа жабрланувчилар борлигини аниқлаш учун кўрик ўтказиш лозим. Имкони борича ЗВ ва жабрланувчи ҳақидаги тиббий маълумотларни тезроқ йиғишга ҳаракат қилинг.

Жабрланувчи ёки гувоҳлардан ЗВга тегишли маълумотларни тезроқ йиғиб, ингаляцион заҳарланиш манбаини топинг.

 

Оддий ингаляцион ЗВ

  • Углерод оксиди
  • Корхона, коллекторлар ва қудуқлардана чиқадиган ис гази.
  • Газсимон хлор (одатда сузиш бассейнлари атрофида)
  • Суюқ химикатлар ва аэрозоллар буғлари
  • Аммоний
  • Олтингугурт ангидриди (муз ишлаб чиқаришда қўлланилади)
  • Газсимон анестетиклар (эфир, азот оксиди, хлороформ)
  • Қуруқ тозаловчи эритмалар, ёғсизлантирувчи воситалар, ёнғин ўчиргичлар, корхона газлари
  • Табиий газларнинг тўлиқ ёнмаслиги
  • Олтингугурт водороди

 

Ингалаяцион заҳарланишнинг ўзига хос белгилари ва симптомлари:

  • Тарихи (анамнез)
  • Кўкрак қафасида оғриқ ва оғирлик
  • Тўшда оғирлик ҳисси
  • Йўтал, хирилловчи ҳуштаксимон нафас

 

с. Абсорбцион ЗВ

 

АбсорбционЗВ органзмга тери орқали киради. Табиий манбалар заҳарлипечак, заҳарлитотимва заҳарлиэман бўлиши мумкин. Сунъий манбаларга коррозияловчи воситалар, инсектицидлар, гербицидлар ва тозаловчи воситалар киради. Адсорбцион заҳарланишнинг белгилари ва симптомлари терининг қанчалик жалб қилинганлигига боғлиқ.

 

Адсорбцион заҳарланишнинг ўзига хос белгилари ва симптомлари:

  • Анамнезида контакт бўлганлиги
  • Теридаги суюқлик ёки бошқа қолдиқлар
  • Қичишиш ва таъсирланиш
  • Тошма ва пуфакчалар

 

  1. d. Инъекцион заҳарланишлар

 

Инъекцион заҳарланишлар ЗВнинг шикастланган тери орқали кириши билан ифодаланади. Тери игна (дори, наркотиклар юборишда) ва бевосита ҳашапотлар чақиши ёки пункция қилиш йўли билан шикастланиши мумкин.

 

 

 

 

Ҳодиса жойини баҳолаш

 

Ҳодиса жойини баҳолашда шприц ёки дори воситалари ёки наркотиклар билан боғлиқ предметларни қидириш керак. Шунингдек яқин жойда ҳайвонлар, ҳашаротлар ёки денгиз жониворлари брлигига ҳам эътибор қаратиш керак. Жабрланувчининг нафас йўллари ўтказувчвнлиги ва нафас олишига эътибор бериб, бирламчи баҳолаш ўтказиш лозим. Ҳушини кузатиш ва жабрланувчини транспортировка қилиш муҳимлигини аниқлаш керак. Синчиклаб анамнез йиғиш ва жисмоний кўрик ўтказиш лозим. Заҳарланиш ва унинг табиатига тегишли маълумотларни йиғиш керак бўлади. Қуйидаги саволларга жавоб олишга ҳаракат қилинг:

  • Анамнезида наркотиклар истеъмол қилганлиги ҳақида маълумотлар борми?
  • Анамнезида ҳашаротлар ва ҳайвонлар чақишига аллергиси борми?
  • Инъекциядан сўнг қанча вақтдан кейин заҳарланиш белгилари ва симптомлари пайдо бўлди?

 

Инъекцион заҳарланишнинг ўзига хос белгилари ва симптомлари:

  • Игнанинг изи
  • Инъекция жойида оғриқ, шиш ёки қизариш
  • Анамнезида ҳашаротлар ва заҳарли махлуқлар чақиши
  • Чақиш излари ва ниши
  • Чақиш жойидаги сезгирлик йўқолиши
  • Қолган белгилар перорал заҳарланишдагидек

 

Инъекцион заҳарланишда ёрдам кўрсатиш.

Умумий хавфсизлик чораларини кўриш ва ҳодиса жойи хавфсизлигини тиаъминлаш.

  1. Нафас йўллари ўтказувчанлиини таъминлаш.
  2. Кислород билан ингаляция қилиш.Жабрланувчи қайт қилишига тайёр туриш керак.
  3. Жабрланувчини ва ўзингизни қайта чақиш эҳтимолидан сақланг.
  4. Ари чаққанда нишини заҳарли қопчаси билан бирга олиб ташлаш. Пластик карточка ёрдамида жабрланувчининг терисини бироз қиртишлаб заҳарли қопчасининг жароҳатга очилишининг олдини олиш керак. Чаққан жойга музли халта ёки совуқ халтача қўйилади.
  5. Заҳарланиш турини кўрсатадиган барча идишлар, қопламалар ва нарсаларни касалхонага олиб келиш лозим.
  6. Жисмоний текшириш ўтказиш
  7. Шокка қарши даволаш.
  8. Жабрланувчини транспортирова қилиш давомида аҳволини кузатиб бориш.

 

Заҳарланишда шоишилнч ёрдам кўрсатиш асослари

 

Ўткир заҳарланишда шошилинч ёрдам кўрсатиш хусусиятлари қуйидагилар:

  1. I. заҳарли моддани аниқлаш.
  2. II. заҳарли моддани зудлик билан организмдан чиқариш.

III. заҳарни қарши дорилар билан зарарсизлантириш.

  1. IV. организмнинг асосий ҳаётий муҳим фаолиятларини ушлаб туриш.

 

Заҳарли моддани аниқлаш

 

Ҳодиса жойида заҳарланиш сабабини, заҳарли модда турини, унинг миқдорини ва органзмга кириш йўлини, имкони бўлса, заҳарланиш вақтини аниқлашга ҳаракат қилиш лозим. Бу маълумотларни шошилинч ёрдам ходимларига етказиш керак. Шунингдек бу маълумотлар кейинги шошилинч ёрдам кўрсатишдаги ҳаракатларни аниқлаш имонини беради.

 

Заҳарли воситаларни организмдан чиқариш усуллари

 

Агар заҳар тери ёки шиллиқ қават орқали (жароҳат, куйиш) тушган бўлса, кўп миқдордаги тоза, оқар сувда ювиш керак. Кўзларни жабрланувчига қаратиб йўналтирилган сув оқими билан ювилади.

Заҳарловчи воситалар нфафс йўллари орқали тушганда энг аввало, жабрланувчини тоза ҳавога олиб чиқилади, ётқизилади, нафас йўллари ўтказувчанлиги таъминланади, сиқиб турган кийимлари ечилади ва ниқоб орқали намланган кислород берилади.

Заҳарли воситалар организм бўшлиқларига кирган бўлса, сувда хўкна, чайиш билан ювилади.

Оғиз орқали заҳарланишда биринчи навбатда ошқозонни ювиб, ЗВнинг катта қисми организмдан чиқарилиши ва заҳарланиш оқибатларининг камайиши муҳим аҳамиятга эга.   Заҳарланиш натижаси қабул қилинган заҳарнинг заҳарлилиги ва миқдоридан ташқари ошқозонни қанчалик ўз вақтида ва мукаммал ювишга ҳам боғлиқ.

Ошқозонни ювиш – энг оддий ва юқори самарали шошилинч даволаш муолажаси бўлиб ҳисобланади, чунки ошқозонда турган заҳар сўрилибборади, куйдирувчи воситалар (кислота, ишқор) бўлса, тўқималарни чуқурроқ ва кеннгроқ емириб боради. Баъзан заҳарланиш вақтини аниқлаш қийин бўлади, айниқса ўз жонига қасд қилишда заҳарни қабул қилиш вақтини беркитишади, бунақа вақтда 10-12 соатдан кейин ҳам ошқозонни ювиш мақсадга мувофиқдир.

Ошқозонни ювишда йўғон зонд илан 10-15 литр илиқ сув (18-20°С) қўлланилади. Ошқозонни ювишнинг хавфсиз усули («ресторан усули») камроқ самара беради.Бу усул ўз ўзига ёрдам бериш мақсадида қўлланилиши мумкин. Бунинг учун жабрланувчига кўп миқдорда уй ҳароратидаги сув (1,5-2 л) ичишга берилиб, сўнг тил илдизини қитиқлаб сунъий қустирилади. Ҳушсиз ётган ва куйдирувчи заҳар(кислота, ишқор) қабул қилган жабрланувчиларда сунъий қустириш мумкин эмас.Ҳидсиз «тоза сув» бўлгунича ювиш керак. Ошқозонни ювиш учун ош тузли сув  (10 литр сувга 3 ош қошиқ туз) ишлатидажи, у ошқозоннинг ўн икки бармоқли ичакка ўтадиган бўйинчасининг сиқилишига ва заҳарнинг ичакнинг пастки қисмларига ўтишига тўсқинлик қилади.Кислоталар билан заҳарланишда ошқозонни ювиш учун натрий гидрокарбонатини қўллаш мумкин эмас, чунки унинг нейтралловчи самараси кам ва ундан ҳосил бўладиган карбонат ангидрид гази ошқозоннинг ўткир кенгайишига олиб келади.

 

Ошқозонни ювиш учун қўлланиладиган воситалар:

  • Таниннинг 0,5 % эритмаси (мусткам бирикма ҳосил қилиб, алкалоидлар ва металл тузларини чўзктиради);
  • перманганат калий(оч пушти рангда) морфин, фенол, этиленгликольни оксидлантиради;
  • крахмал, уннинг (70-80 г1 лсувга) ўраб олувчи хусусиятлари бор, тухум оқсили – кислота ва ишқорлар билан заҳарланишда қўлланилади.;
  • вазелин ёғи (180-200 мл) – ёғда эрувчи воситалар билан заҳарланишда (бензин, керосин);
  • активлаштирилган кўмир – заҳарни боғлаш учун (барбитуратлар, алкалоидамлар, гликозидлар билан заҳарланишда). 1 стакан сувга 1-2 ош қошиқ кукун (жабрланувичнинг 1 кг тана вазнига 1 г).

Ошқозонни ювиш вақти самараси заҳарнинг эрувчанлиги, ошқозон шиллиқ қаватини сўрилишИ ва бошқаларга боғлиқ. Бир хил заҳарлар ошқозонда қисқа вақт (1 соат атрофида – хлорли углеводородлар, спиртлар), бошқалари эса 6-8 соат ва ундан ортиқ (барбитуратлар) бўлиши мумкин. Оч қоринга қабул қилинган заҳар тез сўрилади.

Баъзи заҳарлар (метил спирти, морфин ва б.) ошқозондан яхши сўрилибгина қолмай, балки қонга ҳам ажралади. Шу сабабли шундай заҳарланишда ошқозонни кечроқ яна ювиш лозим.

Ошқозонни ювганда ундаги заҳарнинг таъсири тўхташига эришиш лозим. Ҳозирги кунгача ошқозондаги заҳарли модданинг таъсирини тўхтатувчи заҳарга қарши воситалар жуда кам.

Баъзи дори воситалари, органик, ноорганик моддаларни ҳамда микроб токсинларини боғловчи универсал заҳарга қарши ТУМ қўлланилади, у бир қисм танин, икки қисм активлатирилган кўмир ва бир қисм куйдирилган магнезийдан иборат. Уни бўтқа ҳолатида -3 қошиқ ичирилиб, сўнг ошқозон ювилади. Ювилган сув тоза бўлмагунича ошқозон ювилади.

Куйдирувчи заҳар, спирт, оғир металл тузлари, темир препаратлари, цианидлар, бромидлар, йодидлар, бор кислотаси билан заҳарланишдан ташқари барча ҳолатларда ошқозонни ювгандан сўнг активлаштирилган кўмир берилади. Активлаштирилган кўмирни заҳарга қарши воситалар билан бирга бериб бўлмайди, чунки активлаштирилган кўмир уларнинг таъсирини кесиб қўяди, шу сабабли заҳарга қарши воситаларни беришдан 2 соат олдин активлаштирилган кўмир бериш керак. Кўмирни  50-100 г (1г/кг) сувда эритиб, заҳарли моддани қабул қилгандан сўнг иложи борича тезроқ бериш керак.Кўмирни такрор бериш унинг даволовчи таъсир кўрсатади.

Ичакдан заҳарли  моддани ич юритувчи (сурги) воситалар сифатида кунжут ёғи (30-50 мл ичишга), магний ёки натрий сульфати (25-30 мг кукунни 1 стакан сувда эритилади), сорбитол, маннитолни ишлатиб чиқарилади.

Барча чабрланувчиларга қайт қилиш кузатилмаган ҳам заҳарли воситани суюлтириш мақсадида кўп сув ичишга берилади.

Заҳарга қарши воситалар билан заҳарни зарарсизлантириш.

Ўткир заҳарланишларда шошилинч ёрдамнинг кейинги босқичида заҳарни жисмоний ёки кимёвий йўл билан зарарсизлантириб, унинг организм тизимларига таъсирини камайтирадиган ёки тўлиқ бартараф этадиган ҳамда организмдан чиқиш жараёнини тезлаштирадиган заҳарга қарши воситаларни бериш лозим.Бу ҳақдаги масалалар кўп учрайдиган заҳарланишларга бағишланган бўлимда кўриб чиқилади.

 

Организмнинг ҳаётий муҳим фаолиятларини сақлаш

 

Жабрланувчилардаги  хавф солувчи симптомларга қарши ўз вақтида чора кўриш учун эътибор билан кузатиш ва парвариш қилиш лозим. Организмнинг заҳарли моддадан зарар кўрган тизим ва фаолиятларини сақлаш учун ёрдам кўрсатилиши керак. Биринчи навбатда ҳаётий муҳим аъзолар фаолиятини назорат қилиб, лозим бўлса, юрак ўпка реанимациясига тайёр туриш керак бўлади.

Ҳушсиз бўлган нафаси ва томир уриши сақланган жабрланувчиларни ошқозондаги массалар қусиш вақтида нафас йўлларига тушмаслиги учун  «тикланиш ҳолатида» жойлаштириш керак. Ҳушсиз ҳолатда тили орқага кетиб, тиршиш кузатилганда ва жағлари махкам ёпилиб, нафас олишга халақит берса, бошини орқага эгиб, пастки жағини бироз олдинга суриб, нафас йўлларини очиш ва нафас олишига имкон бериш лозим бўлади. Жабрланувчининг тана ҳарорати пасайиб, оёқ ва қўллари совуб кетса, уни кўрпачага ўраб қўйиш ва ичишга иссиқ сув бериш лозим.

Кучли белгилар билан кузатиладиган ҳар қандай заҳарланишларда зудлик билан тез ёрдам шифокорини чақириш керак бўлади, чунки бунақа ҳолатларда малакали токсикология бўлими шароитида  самарали даволаш мумкин.

 

Кўп учрайдиган заҳарланишлар

А. Овқатдан заҳарланишлар

 

Сифатсиз (зарарланган) ҳайвон маҳсулотларини (гўшт, балиқ, колбаса маҳсулотлари, гўшт ва балиқ консервалари, сут ва унинг маҳсулотлари ва шу кабилар) истеъмол қилганда овқатдан заҳарланиш келиб чиқади. Ушбу маҳсулот таркибидаги микроблар ва уларнинг ҳаёт фаолияти маҳсулотлари-токсинлар заҳарлани чақиради. Балиқ ва гўшт ҳайвон тириклик вақтида зарарланиши мумкин, аммо бу ҳолат кўпроқ овқат тайёрлаш жараёнида ва маҳсулотни нотўғри сақлаганда юз беради. Зарарланган маҳсулотни қабул қилгандан сўнг 2-4 соат ичида заҳарланишнинг биринчи белгилари пайдо бўлади, баъзи ҳолатларда  узоқ вақтдан сўнг (20-26 соат) ҳам кузатилиши мумкин.

 

Белгилари:

  • Одатда касаллик тўсатдан бошланади: уткир ҳолсизлик кузатилади
  • Кўнгил айниши ва тез-тез қусиш
  • Қоринда дардсимон оғриқ
  • Тез-тез, баъзан шиллиқ ёки қон аралаш суюқ ич келиши
  • Тана ҳарорати юқори бўлиши (38,0 – 40,0 °С)
  • Артериал босими паст
  • Томир уриши тезлашган ва суст
  • Ранги оқарган
  • Чанқаш
  • Агар жабрланувчи эътиборсиз қолса, заҳарланиш белгилари кучайиб, мушаклар тиришиб, ҳушдан кетиш ва ўлим кузатилиши мумкин.

 

Биринчи ёрдам.

  1. Нафас йўллари ўтказувчанлигини таъминлаш ва ҳаётий муҳим аъзолар фаолиятини назорат қилиш.
  2. Тоза ҳаво келишини таъминлаш.
  3. Сиқиб турувчи кийимларни ечиш.
  4. Тез тиббий ёрдам чақириш.
  5. Ошқозонни тоза бўлгунича ювиш.
  6. Кўп сув ичиши (газсиз минерал сув, чой, компот ва бошқалар).
  7. Ичакдан инфекцияланган маҳсулотларни тезроқ чиқариш учун беморга фаол кўмир ва ич сурги дори воситаларини бериш лозим.
  8. Бирорта орқат истеъмол қилиш тақиқланади (1-2 сутка давомида).
  9. Беморни “тикланиш ҳолатида” ётқизиш.

 

Б. Қўзиқориндан заҳарланиш

 

Бунақа заҳарланиш заҳарли қўзиқоринларни ҳамда истеъмол қилинадиган, аммо айниб қолган қўзиқоринларни истеъмол қилгнада кузатилади. Қўзиқоринларни қовуриш, тузлаш, қуритиш мумкин, аммо заҳарловчи моддалар сақланиб қолади. Заҳарланиш симптомлари ҳар хил бўлиб, истеъмол қилгандан сўнг 1-2 соатда юзага чиқади.

 

Белгилари:

  • Қориндаги нохуш ҳислар (ҳар доим ҳам оғриқ бўлмайди), спазмлар.
  • Кўнги айниши, қайт қилиш.
  • Ич кетиши
  • Координациянинг бузилиши
  • Безовталик, ҳаракат безовталиги
  • Тиришишлар
  • Галлюцинациялар
  • Мушакларнинг кескин қисқариши
  • Иссиқлик қуйилишлари, тери қизариши
  • Кўп миқдорда тер ажралиши, сўлак оқиши ва кўз ёши оқиши
  • Кўришнинг бузилиши, қорачиқларнинг кенгайиши ва торайиши
  • Ҳансираш
  • Артериал босим пасайиши
  • Тоимир уриши секинлашиши

 

Биринчи ёрдам кўрсатиш.

    1. Нафас йўллари ўтказувчанлигини таъминлаш ва ҳаётий муҳим аъзолар фаолиятини назорат қилиш.
    2. Тоза ҳаво келишини таъминлаш.
    3. Сиқиб турувчи кийимларни ечиш.
    4. Тез тиббий ёрдам чақириш.
    5. Ошқозонни тоза бўлгунича 10-15 л тузли сув ёки калий перманганатнинг оч пушти эритмаси билан ювиш.
    6. Сурги дорилар бериб, бир неча марта тозаловчи хўкна қилиш.
    7. Кўп сув ичиши (газсиз минерал сув, чой, компот ва бошқалар).
    8. Беморга 1 кг тана вазнига 1г фаол кўмир бериш лозим (агар бемор 60 кг тана вазни бўлса 60г кўмир бериш).
    9. Беморни “тикланиш ҳолатида” ётқизиш.

 

В. Барбитуратлар билан заҳарланиш.

 

Барбитуратларга қуйидагилар киради: люминал, веронал, барбамил, мединал, нембутал, баротал, пентобарбитал-натрий, квиэтал, гексенал, тиопентал-натрий, байтинал ва б. бу воситаларнинг таъсири спирт билан кучаяди. 10 шифокорлик миқдори ўлим чақириши мумкин.

 

Белгилари:

  • Уйқучанлик, апатия, карахтлик
  • Ҳушдан кетиш
  • Кўп сўлак ажралиши
  • Гаплари тушунарсиз
  • Қрачиқлари бир хил кенгайган ёки торайган, кўз олмалари сузувчи ҳаракат қилади, ажралувчи ғилайлик
  • Нафас олиши тезлашган ва юзаки
  • Ютиш  қийинлашган
  • Артериал босим пасайган
  • Томир уриши тезлашган
  • Кўпинча тил орқага кетиши ёки қусуқ массалари натижасида  нафас йўллари ўтказувчанлиги бузилган
  • Нафас олиш ва қон айланиши тўхташи натижасида ўлим юзага келади.

 

Биринчи ёрдам кўрсатиш.

  1. Нафас йўллари ўтказувчанлигини тиклаш ва ҳаётий муҳим аъзолар фаолиятини назорат қилиш.
  2. Тоза ҳаво келишини таъминлаш.
  3. Сиқиб турган кийимларни ечиш.
  4. Тез тиббий ёрдам кўрсатиш.
  5. Агар бемор ҳушида бўлса, ошқозонини тоза бўлгунича ювиш лозим.
  6. Кўп сув ичириш.
  7. Фаоллаштирилган кўмир.
  8. Сурги доридан натрийсульфати бериш (30-50 г).
  9. Тозаловчи хўкна.
  10. Беморни «тикловчи ҳолатда» ётқизиш.

 

Г. Седатив ва уйқу дорилар билан заҳарланиш

 

Заҳарланишнинг бу тури барбитуратлар билан заҳарланиш каби бўлади. Дори воситаси организмга тушганда 10% жигарда парчаланади, 90% эса пешоб билан чиқади. Ўлим чақирувчи миқдори 20 г ни ташкил этади.

 

Белгалари:

  • Уйқучанлик кузатилади
  • Артериал босим тушади
  • Кўз олмаларининг сузилиши
  • Ноаниқ нутқ
  • Координациянинг бузилиши
  • Нафас олишнинг бузилиши
  • Ҳушдан кетиш
  • Рефлексларнинг йўқолиши
  • Кам ҳолларда барбитуратларга хос бўлган қорачиқлар торайиши
  • Баъзан тана ҳарорати тушади, талваса кузатилади

 

Биринчи ёрдам кўрсатиш.

  1. Нафас йўллари ўтказувчанлигини таъминлаш ва ҳаётий муҳим аъзолар фаолиятини назорат қилиш.
  2. Тоза ҳаво келишини таъминлаш.
  3. Сиқиб турган кийимларни ечиш.
  4. Тез тиббий ёрдам кўрсатиш.
  5. Агар бемор ҳушида бўлса, ошқозонини тоза бўлгунича ювиш лозим.
  6. Кўп сув ичириш.
  7. Фаоллаштирилган кўмир.
  8. Сурги доридан натрий сульфати бериш (30-50 г).
  9. Тозаловчи хўкна.
  10. Беморни «тикловчи ҳолатда» ётқизиш.

 

Д. Транквилизаторлар билан заҳарланиш

 

Ушбу гуруҳ дори воситаларига мепротан (андаксин, мепробамат), диазепам (седуксен, реланиум, валиум), нитразепам, элениум, либриум ва бошқа кучли тинчлантирувчи таъсирга эга воситалар киради. Барча дори воситалари ошқозон ичак трактидан осон сўрилади.

 

Белгилари:

  • Мушаклар ҳолсизлигига, оёқ ва қўллар титрашига шикоят қилади
  • Юрак ритмининг бузилиши
  • Оғиз қуриши
  • Артериал босим пасайиши
  • Ҳушнинг бузилиши
  • Қўзғалиш, галлюцинациялар, талваса
  • Томир уришининг тезлашиши
  • Нафас олишнинг бузилиши

Биринчи ёрдам кўрсатиш.

  1. Нафас йўллари ўтказувчанлигини таъминлаш ва ҳаётий муҳим аъзолар фаолиятини назорат қилиш.
  2. Тоза ҳаво келишини таъминлаш.
  3. Сиқиб турган кийимларни ечиш.
  4. Тез тиббий ёрдам кўрсатиш.
  5. Агар бемор ҳушида бўлса, ошқозонини тоза бўлгунича ювиш лозим.
  6. Кўп сув ичириш.
  7. Фаоллаштирилган кўмир.
  8. Тузли сурги дорилар.
  9. Тозаловчи хўкна.
  10. Беморни «тикловчи ҳолатда» ётқизиш.

 

Е. Антидепрессантлар билан заҳарланиш

 

Бу гуруҳга имизин (имипрамин), амитриптилин, азафен, фторацизин ва бошқалар киради. Дори воситалари ошқозон ичак трактидан яхши сўрилади. 1 г ортиқ миқдорда қабул қилинганда ўлим 20%га ортади.

 

Белгилари:

  • Оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг қуруқлиги
  • Қўзғалиш, галлюцинацияларбошланиши
  • Тана ҳарорати кескин тушиб кетади
  • Нафас олиш ва юрак фаолияти сусаяди
  • Қорачиқлар кенгаяди.

 

Биринчи ёрдам кўрсатиш.

  1. Нафас йўллари ўтказувчанлигини таъминлаш ва ҳаётий муҳим аъзолар фаолиятини назорат қилиш.
    1. Тоза ҳаво келишини таъминлаш.
    2. Сиқиб турган кийимларни ечиш.
    3. Тез тиббий ёрдам кўрсатиш.
    4. Агар бемор ҳушида бўлса, ошқозонини тоза бўлгунича ювиш лозим.
    5. Кўп сув ичириш.
    6. Фаоллаштирилган кўмир.
    7. Тузли сурги дорилар.
    8. Тозаловчи хўкна.
    9. Беморни «тикловчи ҳолатда» ётқизиш.

 

Ж. Яллиғланишга қарши ва ҳарорат тушурувчи дори воситалари билан заҳарланиш

 

Аспирин, аскафен.Ўлимга олиб келувчи миқдор 30-50 г., болалар учун– 10 г.

 

Белгилари:

  • Қизилўнгач бўйлаб ва ошқозонда ачишиши ва оғриқ
  • Такрорий қайт қилиш, кўп ҳолларда қонли
  • Баъзан қон аралаш ич суюқ келиши
  • Қулоқда шовқин, эшитишнинг сусайиши
  • Кўришнинг бузилиши
  • Жабрланувчи қўзғалган ҳолатда
  • Нафас олиши шовқинли ва тезлашган
  • Терига қон қуйилишлар, бурун ва бачадондан кучли қон кетиши

 

Биринчи ёрдам кўрсатиш.

  1. Нафас йўллари ўтказувчанлигини таъминлаш ва ҳаётий муҳим аъзолар фаолиятини назорат қилиш.
    1. Тоза ҳаво келишини таъминлаш.
    2. Сиқиб турган кийимларни ечиш.
    3. Тез тиббий ёрдам кўрсатиш.
    4. Ошқозони ювиш ва вазелин мойини юбориш (1 стакан)
    5. Кўп миқдорда ишқорий сув ичириш.
    6. Сурги дорилар – 20-30 г натрий сульфати (глауберова соль).
    7. Тозаловчи хўкна.
    8. Беморни «тикловчи ҳолатда» ётқизиш.

 

Анальгин, амидопирин.Ўлимга олиб келувчи миқдори 10-15 г.

 

Белгилари:

  • Қулоқда шовқин
  • Кўнгил айниши қайт қилиш
  • Ҳолсизлик
  • Тана ҳароратининг пасайиши
  • Ҳансираш
  • Юрак тез уриши
  • Оғир заҳарланишларда – алаҳсираш, талваса, уйқучанлик, ҳушдан кетиш ва кома
  • Оёқ ва қўлларда шишиш, ошқозон қонаши, терига қон қуйилиши

 

Биринчи ёрдам аспирин ва аскафен билан заҳарланишдек.

 

З. Алкогол ва унинг суррогатлари билан заҳарланиш

 

Этил, метил спиртлари – наркотик воситалар. Углерод атоми миқдори ортиши билан наркотик самара кучи ортади. Спиртлар организмдан узоқ вақт давомида нафас орқали ажралиб туради.

Этил спирти спиртли ичимликлар, атирлар, одеколонлар, лосьонлар, доривор ўсимликлар тиндирмалари таркибига киради, спиртли лаклар, «БФ» маркали клейлар ва шу кабилар учун эритувчи бўлиб ҳисобланади. 96% спиртнинг300-400 млни бир соат давомида ва 96% спиртнинг250 млни 30 дақиқа давомида қабул қилганда этанолнинг ўлимга олиб келувчи миқдорини ташкил этади.

 

Белгилари:

  • Енгил мастликда асосий белгиси кайфиятнинг кўтарилиши бўлади.
  • Мастликнинг ўрта оғирлик даражасида юришнинг ва ҳаракат координациясининг бузилиши, кучсиз қўзғалишнинг уйқучанлик ва чуқур уйқу билан алмашиниши.
  • Оғир заҳарланишда барча белгилар кучлироқ ривожланиб, мастлик чуқур уйқу ва барча сезги турларининг, шунингдек оғриқ ва ҳарорат сезгиларининг ҳам йўқолиши билан якунланади. Бу ҳолатда оғир жароҳатлар олиш, бир хил ноқулай ҳолатда узоқ ухлаш натижасида маҳаллий қон айланиши бузилиб, чуқур ётоқ яралар ҳаттоки юмшоқ тўқималар гангренасигача олиб келиши мумкин. Совуқ уриши катта хавф туғдиради. Бу ҳаттоки ҳаво ҳарорати 12°С бўлганда ҳам юз бериши мумкин.

Жуда оғир мастликда мастликнинг барча босқичлари тезда ўтиб кетади ва жабрланувчи чуқур комага тушади.  При очень тяжелом алкогольном опьянении пострадавший быстро проходит, все предыдущие стадии опьянения и впадает в глубокую кому. Оғир ҳолатларда нафас сусайиб, ҳаттоки тўхтаб қолиши ҳам мумкин.

Биринчи ёрдам кўрсатиш.

  1. Нафас йўллари ўтказувчанлигини таъминлаш ва ҳаётий муҳим аъзолар фаолиятини назорат қилиш.
  2. Тоза ҳаво келишини таъминлаш.
  3. Сиқиб турган кийимларни ечиш.
  4. Тез тиббий ёрдам кўрсатиш.
  5. Агар бемор ҳушида бўлса, ошқозонини тоза бўлгунича ювиш лозим.
  6. Кўп сув ичириш (аччиқ шакарли иссиқ чой ёки кофе).
  7. Фаоллаштирилган кўмир самара бермайди, чунки этанол ошқозонда тез сўрилади.
  8. Сурги дорилар.
  9. Тозаловчи хўкна.
  10. Агар бемор ҳушида ва юрак фаолияти бузилмаган бўлса, заҳарга қарши аммиак (1 стакан сувга 5-6 томчи томизиб, уни беморга ичириш керак)
  11. Беморни «тикловчи ҳолатда» ётқизиш.

 

Метил спирти.Уни иситиш тизимларида ва автомобил ойнасини ювиш воситалари таркибида қўлланилади. Ўлимга олиб келувчи ўртача миқдори 50-150 мл.

 

Белгилари:

  • Заҳарланишнинг енгил шаклларида бош оғриғи, кўнгил айниши, тўхтовсиз қайт қилиш, ошқозон соҳасида оғриқ, бош айланишикўришнинг бузилиши: кўз олдида “қора доғлар” учиши, кўришнинг хиралашиши – «қўз олдида туман». Бу ҳолатлар 2 дан 7 суткагача кузатилиб, сўнг ўтиб кетади.
  • Ўртача оғирлик даражасидаги заҳарланишда шу белгилар фақат кучлироқ бўлиб, 1-2 кундан сўнг кўрлик келиб чиқади. Бунда кўриш секинлик билан тикланади, бироқ тўлиқ тикланмайди ва маълум бир вақтдан сўнг яна ёмонлашади.
  • Оғир шакли ҳам шундай бошланади, бироқ сўнг уйқучанлик ва карахтдик пайдо бўлиб, 6-10 соатдан сўнг оёқларда, қоринда, мушакларда, бўғимларда, белда оғриқ кузатилади. Тана ҳарорати 38°Сгача кўтарилади, тери ва шиллиқ қаватлар қуруқ, яллиғланган бўлади, тили кул ранг караш билан қопланган, оғиздан алкогол ҳада келиб туради. Қорачиқлар кенгайган, ёруғликка реакцияси сусайган. Артериал босими пасайган, томир уриши тезлашган бўлиб, сўнг секинлашади. Даврий равишда қўзғалишлар билан талвасалар кузатилиб туради.

 

Биринчи ёрдам кўрсатиш.

  1. Нафас йўллари ўтказувчанлигини таъминлаш ва ҳаётий муҳим аъзолар фаолиятини назорат қилиш.
    1. Тоза ҳаво келишини таъминлаш.
    2. Сиқиб турган кийимларни ечиш.
    3. Тез тиббий ёрдам кўрсатиш.
    4. Заҳарланишдан сўнг 3 сутка давомида ошқозонни ювиш лозим, чунки метил спирти ошқозон шиллиқ қавати орқали жаралади.
    5. Кўп сув ичириш.
    6. Фаоллаштирилган кўмир.
    7. Беморга заҳарланишга қарши — этил спирти (100 мл 30% этил спиртини ичишга бериб, 2 соатдан сўнг – 50 мл 30% спиртнисуткасига 4-5 маҳал ичишга берилади).
    8. Сурги дорилар.
    9. Тозаловчи хўкна.
    10. Беморни «тикловчи ҳолатда» ётқизиш.

 

Этиленгликоль.У тормозловчи суюқликлар ва антифризлар таркибига киради. Ўлимга олиб келувчи миқдор – 100 мл.

 

Белгилар:

  • Заҳарланиш симптомлари заҳарни қабул қилгандан 15 дақиқадан сўнг ўзини яхши ҳис қилган ҳолда енгил мастлик ҳолатида кузатилади.
  • 5-8 соатдан сўнг ошқозон соҳасида оғриқ, кучли чанқаш, бош оғриғи, қайт қилиш, ич кетиш, ҳолсизлик, талвасалар кузатилади. Териси қизарган, қуруқ, шиллиқ қаватлар кўкимтир рангда бўлади. Қорачиқлар кенгайган, тана ҳарорати кўтарилган, бемор қўзғалувчан, ҳансираш, томир уриши тезлашган бўлади. Ихтиёрсиз пешоб ажаралиши ва ич келиши.
  • 1-2 суткадан сўнг ўлим кузатилади.

 

Биринчи ёрдам кўрсатиш.

  1. Нафас йўллари ўтказувчанлигини таъминлаш ва ҳаётий муҳим аъзолар фаолиятини назорат қилиш.
    1. Тоза ҳаво келишини таъминлаш.
    2. Сиқиб турган кийимларни ечиш.
    3. Тез тиббий ёрдам кўрсатиш.
    4. Ошқозонни ювиб, фаоллаштирилган кўмир ва бир марталик магний тузи сақламайдиган сурги дориларини бериш.
    5. Кўп сув ичириш.
    6. Беморга заҳарланишга қарши — этил спирти (100 мл 30% этил спиртини ичишга бериб, 2 соатдан сўнг – 50 мл 30% спиртнисуткасига 4-5 маҳал ичишга берилади).
    7. Сурги дорилар.
    8. Тозаловчи хўкна.
    9. Беморни «тикловчи ҳолатда» ётқизиш.

 

И. Наркотикларни ортиқча истеъмол қилиш

 

Қутқарувчи ҳар бир наркотик воситанинг номи ва самарасини ҳамда наркотик истеъмол қилиш потенциал ҳолатларини ҳам билиши лозим:

  • Стимуляторлар: ушбу воситалар МАТни стимуллаб, қўзғалиш чақиради. Бу гуруҳга амфетаминлар, кокаин, кофеин, астмага қарши ва қон томиларни қисқартирувчи воситалари киради.
  • Депрессантлар: МАТни сусайтириб, унинг таркибига нобарбитурли седатив воситалар, диазепам, лоразепам, бромазепам, метаквалон, паральдегид, барбитуратлар (фенобарбитал,  пентобарбитал ва бошқалар) ва антикольвунсантлар киради. Улар томир уришини секинлаштиради, нафасни сусайтиради, карахтлик ва рефлексларнинг сусайишига олиб келади.
  • Наркотик аналгетиклар (опиатлар): кучли бўшашиш чақиради. Кодеин  каби уларнинг баъзилари йўталга қарши сироплар таркибида бўлади. Бу гуруҳга морфин, героин ва бошқалар киради. Ушбу воситалар тана ҳароратини пасайтиради, томир уриши ва нафасни сусайтиради, мушакларни бўшаштиради, қорачиқларни торайтиради, уйқучанлик, баъзан эса агрессивлик чақиради.
  • Галлюциногенлар: ушбу воситалар шахсиятга салбий таъсир қилиб, қабул қилишни бузади. Бу гуруҳга ЛСД, фенилциклидин, мескалин, пейот ва псилоцибин киради. Марихуананинг галлюцинатор таъсиири бор. Беморлар одатда хаёлий овозларни эшитади ва ноодатий рангларни кўради. Галлюциногенларни истеъмол қилган шахслар қутқарувчи, атрофдагилар ва ўзи учун агрессив ва хавфли бўлиши мумикн.
  • Учувчи кмёвий воситалар: маълум бир кимёвий бирикмаларнинг буғлари қўзғалиш, эйфория ёки учиш ҳиссини келтириб чиқаради. Бу воситаларга эритувчилар, тозаловчи суюқликлар, клейларва бензинлар киради. Самараси вақтинчалик ҳақиқийликни қабул қилиш, жозибадорликнинг йўқолиши, томир уриши ва нафас олишнинг тезлашиши, ҳатто кома ҳолатида намоён бўлиши мумкин.

 

Наркотикларни ортиқча истеъмол қилиш белгилари ва  симптомлари

Юқорида санаб ўтилган турли наркотик воситаларнинг белги ва симптомлари комбинациясидан ташкил топган.

 

Наркотикларни ортиқча истеъмол қилишда биринчи ёрдам.

Умумий эҳтиёт чораларинига риоя қилиш ва ҳодиса жойи хавфсизлигини таъминлаш лозим. Бемор билан суҳбатлашганда хушмуомла бўлиб, бирорта “дори воситаси” қабул қилганлигини сўраш керак.

  1. Ҳаётий кўрсаткичларни сақлаб туриш чораларини кўриш.
  2. Агар бир дақиқа ичида қабул қилган бўлса, қустириш керак
  3. Агар беморда гиперактивлик кузатилса, ўзига ёки атрофдагиларга зарар етказмаслиги учун чегараловчи воситалар кийгизиб қўйиш лозим.
  4. Беморнинг ишончини қозониш ва ҳушини баҳолаш учун у билан суҳбатлашиши керак.
  5. Седатив воситалар нафасни секинлаштириб, унинг тўхтаб қолишига олиб келиши мумкин, шу сабали нафас олишини кузатиш лозим.
  6. Беморга қулай ҳолатни эгаллашига ёрдам бериб, унга далда бериш.
  7. Аллергик реакциялар ривожланиши мумкинлигини кузатиш.
  8. Кислородотерапия ўтказиш.
  9. Беморни транспортирка қилиш.

 

К. Кучли кислота ва ишқорлар билан заҳарланиш

 

Халқ хўжалиги ва турмушда кенг қўлланиладиган кислоталар: азот, олтингугурт, хлорид кислотаси, уксус, шовул кислотаси ва уларнинг бир қатор аралашмаси («шохона ароқ»). Уларни хожатхоналарни, металл  кавшарини, зангланган юзаларни ва бошқаларни тозалаш учун қўлланилади. Кенг тарқалган ишқорлар: хлор эритмаси, каустик сода, канализация, қувурларнива бошқа юзаларни тозаловчи воситалар.

 

Белгилари:

  • Концентрацияланган кислоталар ва ўювчи ишқорлар билан заҳарланганда (ичганда) умумий аҳволи тезда оғирлашади, биринчи навбатда оғиз бўшлиғи, ютқин, қизилўнгач, ошқозонда, баъзан халқумда катта куйишлар, сўнг ҳаётий муҳим аъзоларга сўрилиб, уларга таъсири кузатилади. Концентрацияланган кислоталар ва ишқорлар тўқималарни тез бузиш хусусиятига эга. Шиллиқ қаватлар терига нисбатан кучсизроқ бўлганлиги сабабли улар тезда ва чуқур бузилади.

Оғиз бўшлиғининг шиллиқ қаватлари ва лабларда куйиш ва қўтирлар ҳосил бўлади. Олтингугурт кислотаси билан куйганда қўтирлар қора рангда, азот кислотасида — клранг-сариқ, хлорид кислотасида — сарғимтир-яшил рангад, уксус билан куйганда — кулранг-оқ қўтир бўлади.

Ишқорлар тўқималардан тез сўрилиб, чуқур қаватларни зарарлайди. Куйган юза нозик, тез бузиладиган оқимтир рангда бўлади.

  • Кислота ёки ишқорни ичган заҳоти оғизда, тўш орқасида кучли оғриқ пайдо бўлади. Беморлар оғриқдан азобланади.
  • Томир уриши тезлашган, суст, артериал босими пасайган, нафас олиши тез ва юзаки бўлади.
  • Деярли ҳар доим азобли қайт қилиш, кўпинча қон аралаш кузатилади.
  • Тезда оғриқ шоки келиб чиқади.
  • Халқум шиши ҳисобига нафас бўғилиши кузатилиши мумкин.
  • Кўп миқдорда кислота ёки ишқор қабул қилганда тезда юрак сустлиги кузатилиб, бемор ҳушидан кетади.
  • Буғлардан нафас олганда кўзнинг таъсирланиши ва куйиши, бурун халқум, ютқин шиллиқ қаватларининг куйиши, бурун қонаши, томоқда оғриқ, овоз бўғилиши кузатилади.
  • Терига тушганда кимёвий куйишлар юзага келиб, унинг чуқурлиги ва оғирлиги кислота ёки ишқорнинг концентрациясга ва куйиш майдонига боғлиқ бўлади.

 

Биринчи ёрдам кўрсатиш.

  1. Нафас йўллари ўтказувчанлигини таъминлаш ва ҳаётий муҳим аъзолар фаолиятини кузатиш.
  2. Тоза ҳаво келишини таъминлаш.
  3. Сиқиб турувчи кийимларни ечиш.
  4. Тез тиббий ёрдамни чақириш.
  5. Ошқозонни фақат касалхона шароитида ва зонд орқали ювилади.
  6. Кислоталарни кучсиз ишқорлар билан ва аксинча қилиш тақиқланади (бунда газ ҳосил бўлиб, ошқозоннинг ёрилиб кетишига олиб келиши мумкин).
  7. Ичиш учун сут, тухум оқсили, крахмал, шиллиқли қайнатмалар, муз парчаларини ютиш учун бериш лозим.
  8. Сурги дорилар ва фаол кўмир бериш тақиқланади.
  9. Ошқозон соҳасига совуқ қўйиш.
  10. Агар заҳарланиш буғлардан бўлса, оғиз ва халқумни сув ёки фурацилин эритмаси билан чайқаб ташлаб, ичишга илиқ сут ёки ишқорли минерал сув бериш керак.
  11. Кўзларни кўп миқдордаги оқар сувда ювиб, енгил дока боғлам қўйиш лозим.
  12. Кислота ёки ишқор терига тушганда кимёвий куйишдаги каби ёрдам кўрсатилади.
  13. Беморни «тикланиш ҳолатида» ётқизиш.

 

Л. Симоб билан заҳарланиш

 

Батарейкалар, термометрлар, барометрлар, фунгицидлар ва баъзи замбуруққа қарши дори воситалар таркибида бўлиб, деярли ҳар куни мулоқотда бўлишга олиб келади. Хўжаликдаги батарейкаларда юқори токсик симоб тузи мавжуд. Батарейкаларни одатда болалар ютиб юборади, шундан сўнг ошқозон тўқимасининг маҳаллий бузилиш жараёни бошланади. Тоза суюқ симоб хона ҳароратида тез буғланиб, организмга нафас орқали тушади. Ўпкага тушган симобнинг 80%  қонга сўрилади. Ичилган симоб нафас олганга нисбатан хавсизроқ, чунки у ошқозон ва ичаклардан ёмон сўрилади.

 

Белиглари:

а. Симоб буғларидан нафас олганда кўпроқ ўткир заҳарланиш келиб чиқади..

  • Ситмалаш ва ваража тутишига шикоят қилади
  • Нафас олиш қийинлашади
  • Кўкракда оғриқ бўлади
  • Қайт қилиш
  • Оғизда металл таъми бўлиши
  • Сўлак оқиши
  • Ҳушнинг бузилиши
  1. b. Симобнинг органик бирикмаларини овқат билан истеъмол қилинганда белгилари бир неча кун ёки ҳафтадан сўнг кузатилади.
  • Кўришнинг бузилиши
  • Координациянинг бузилиши
  • Сезгининг бузилиши
  • Уйқусизлик
  • Эшитишнинг йўқолиши
  • Оёқ ва қўлларнинг қалтираши
  • Бўғимларда ҳаракат бузилиши
  • Ақлий хусусиятларнинг кесикн пасайиши

 

Биринчи ёрдам кўрсатиш.

  1. Нафас йўллари ўтказувчанлигини таъминлаш ва ҳаётий муҳим аъзолар фаолиятини назорат қилиш.
  2. Тоза ҳаво келишини таъминлаш.
  3. Сиқиб турган кийимларни ечиш.
  4. Тез тиббий ёрдам кўрсатиш.
  5. Агар бемор ҳушида бўлса, ошқозонини тоза бўлгунича ювиш лозим.
  6. Кўп сув ичириш.
  7. Сурги дорилар.
  8. Тозаловчи хўкна.
  9. Беморни «тикловчи ҳолатда» ётқизиш.

 

М. Рух билан заҳарланиш

 

Рух бирикмалари бўёқларда, ерда, уй чангларида, ичимлик сувида, ишлаб чиқаришдаги баъзи бир маҳсулотларда бўлади.

 

Белгилари:

  • Қоринда оғриқ, коликалар
  • Бош оғриғи
  • Таъсирчанлик
  • Хотира сусайиши
  • Уйқучанлик
  • Тушунарсиз гапириш
  • Иштаҳа йўқолиши
  • Оқариш
  • Координациянинг бузилиши
  • Талвасалар
  • Ҳушнинг йўқолиши

 

Биничи ёрдам кўрсатиш.

  1. Нафас йўллари ўтказувчанлигини таъминлаш ва ҳаётий муҳим аъзолар фаолиятини назорат қилиш.
  2. Тоза ҳаво келишини таъминлаш.
  3. Сиқиб турган кийимларни ечиш.
  4. Тез тиббий ёрдам кўрсатиш.
  5. Агар бемор ҳушида бўлса, ошқозонини тоза бўлгунича ювиш лозим.
  6. Кўп сув ичириш.
  7. Сурги дорилар.
  8. Тозаловчи хўкна.
  9. Беморни «тикловчи ҳолатда» ётқизиш.

 

Н. Ис гази билан зағарланиш (углерод оксиди, СО)

 

Ис газини органик воситаларни синтез қилишда қўлланиладиган корхоналарда, вентиляция яхши бўлмаган гаражларда янги бўёқ қилиб, шамоллатилмаган хоналарда, ёнғинда, портлашда, ҳамда уй шароитида – ёритиш гази чиққанда ёки иситиш печларининг мўрилари бекилиб қолганда ис газидан заҳарланиш кузатилиши мумкин. Ис гази организмга фақат нафас йўллари орқали тушади.

 

Белгалари:

  1. Заҳарланишнинг эрта белгиларига бош оғриғи, бошда оғирлик, кўнгил айниши, бош айланиши, қулоқда шовқин, юрак тез уриши кабилар киради.
  2. Кейинроқ мушаклар сустлиги, қайт қилиш, ақлий фикрлашнинг бузилиши, кўриш ўткирлигининг бузилиши пайдо бўлади.
  3. Заҳарли муҳитда қолиш давом этганда ҳолсизлик кучайиб, уйқучанлик, ҳушнинг бузилиши, ҳансираш, координациянинг бузилиши кузатилади. Беморда тери ранги оқаради, баъзан танада қизил доғлар пайдо бўлади. Ис газидан нафас олиш давом этса, нафас олиш юзаки бўлиб, талваса кузатилади ва нафас тўхташидан ўлим юзага келади.

 

 

Биничи ёрдам кўрсатиш.

  1. Беморни хонадан олиб чиқиш .
  2. Нафас йўллари ўтказувчанлигини таъминлаш ва ҳаётий муҳим аъзолар фаолиятини назорат қилиш.
  3. Тоза ҳаво келишини таъминлаш.
  4. Сиқиб турган кийимларни ечиш.
  5. Тез тиббий ёрдам кўрсатиш.
  6. Нафас олиш суст бўлганда ёки тўхтаганда мустақил адекват нафас олгунича ёки биологик ўлим белгилари аниқ намоён бўлгунича сунъий нафас бериш.
  7. Беморни «тикловчи ҳолатда» ётқизиш.

 

О. Водород сульфиди билан заҳарланиш

 

Ачиган тухум ҳидини берадиган модда. Ҳаводаги миқдори 0,06%га етганда токсик таъсир кўрсатади. Ўлимга олиб келувчи концентрацияси – 1,2 мг/л.

 

Белгилари:

  • Кўзда ачишиши ва санчилиш, кўздан ёш оқиши
  • Бурун, кўз, оғиз бўшлиғи ва халқум шиллиқ қаватининг яллиғланиши
  • Бош оғриғи, бош айланиши
  • Кўнгил айниши, қайт қилиш
  • Ич кетиши
  • Кўкракда сиқиш ва оғриқ бўлиши
  • Йўтал ва ҳансираш
  • Ҳушнинг бузилиши
  • Талвасалар

 

Биринчи ёрдам кўрсатиш.

  1. Беморни хонадан олиб чиқиш .
  2. Нафас йўллари ўтказувчанлигини таъминлаш ва ҳаётий муҳим аъзолар фаолиятини назорат қилиш.
  3. Тоза ҳаво келишини таъминлаш.
  4. Сиқиб турган кийимларни ечиш.
  5. Тез тиббий ёрдам кўрсатиш.
  6. Нафас олиш суст бўлганда ёки тўхтаганда мустақил адекват нафас олгунича ёки биологик ўлим белгилари аниқ намоён бўлгунича сунъий нафас бериш.
  7. Имкони бўлганда амилнитрит буғини ҳидлатиш (катталарда 2-3 томчидан, 5ёшдан катта болаларда 1-2 томчидан рўмолчага, бир бўлак пахта ёки докага томизиб, ҳар дақиқада 30 секунддан ҳидлатиш).
  8. Беморни «тикловчи ҳолатда» ётқизиш

 

Назорат саволлари :

1.Заҳарланиш таснифини айтинг?

2.антидот терапия нима?

3.овқатдан заҳарланишда биринчи ёрдам?

4.ис газидан заҳарланиш белгилари?